| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ХАБАР ҚИЛАДИ |
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 апрелда 1241-сон билан рўйхатга олинган “Биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларнинг аттестацияси (қайта аттестацияси) тўғрисида”ги Низомга асосан товар хом-ашё биржа бозорида савдоларнинг профессионал иштирокчиси сифатида фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи аттестатни олишга талабгор бўлган жисмоний шахслар ҳамда аттестатга эга бўлган ҳозирда амал қилиш муддати тугаган фаолият кўрсатувчи брокерлар белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитасига аттестациядан ўтиш учун хужжатлар тўпламини тақдим этишлари мумкин. (Изоҳ: тўғри тақдим этилган хужжатлар тўплами бўлиб ўтадиган аттестация кунидан беш иш куни аввал тақдим этилиши керак.) Аттестация (қайта аттестация) учун тақдим этиладиган хужжатлар тўплами Республика Бизнес мактаби биносида 10.00 дан – 12.00 га қадар масъул ходим томонидан тақдим этилиши шарт.
Навбатдаги аттестация (қайта аттестация) Давлат мулки қўмитаси томонидан 2012 йил даврида қуйидаги келтирилган жадвал асосида ўтказилади.
Изоҳ: Даъвогарлардан хужжатлар келиб тушишига қараб аттестация кунлари ўзгартирилиши мумкин шунингдек, аттестацияга кириш рўйхати даъвогар шахслардан ҳужжатлар келиб тушган саналарга мос келувчи кетма-кетликда шакллантирилади.
Аттестация (қайта аттестация)ни бошланиш вақти соат 930 дан 1500 га қадар Республика Бизнес мактаби биносида ўтказилади. (Манзил: Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шох кўчаси 53 “а” уй.) Аттестацияни ўтказиш тартиби бўйича қўшимча маълумотларни www.gkilicenz.uz веб сайтидан олишингиз мумкинлигини билдирамиз. /Маълумот учун телефон: 239-83-83/ |








