| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ХАБАР ҚИЛАДИ |
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 августдаги 1840-сон билан “Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан “Баҳоловчи малака сертификати”ни олишга талабгор бўлган жисмоний шахслар белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитасига малака имтиҳонидан ўтиш учун хужжатлар тўпламини тақдим этишлари мумкин. (Эслатма: тўғри расмийлаштирилган хужжатлар тўплами малака имтиҳони бўладиган кундан камида беш иш куни аввал тақдим этилиши керак.)
Навбатдаги малака имтиҳонлари Давлат мулки қўмитаси томонидан 2012 йил даврида қуйидаги келтирилган жадвал асосида ўтказилади.
Изоҳ: Даъвогарлардан хужжатлар келиб тушишига қараб малака имтиҳон кунлари ўзгартирилиши мумкин шунингдек, имтиҳонга кириш рўйхати даъвогар шахслардан ҳужжатлар келиб тушган саналарга мос келувчи кетма-кетликда шакллантирилади.
Малака имтиҳон вақти соат 930 дан 1300 га қадар Республика Бизнес мактаби биносида ўтказилади. (Манзил: Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шох кўчаси 53 “а” уй.) Малака имтиҳон ўтказиш тартиби бўйича қўшимча маълумотларни www.gkilicenz.uz веб сайтидан олишингиз мумкинлигини билдирамиз. /Маълумот учун телефон: 259-20-19/ |








